Линклар

logo-print

Украина хавфсизлик кучлари Краматорск шаҳри аэропортини ўз назоратига олди


Украина хавфсизлик кучлари мамлакат шарқидаги Краматорск шаҳрида россияпараст айирмачиларга қарши амалиёт бошлади.

Краматорск шаҳри аэропортида отишма содир бўлгани хабар қилинди.

Гувоҳларга таяниб Россиядаги Интерфакс агентлигининг билдиришича, Украина кучлари шаҳар аэропортини ўз назоратига олган.

Рейтерс агентлигининг гувоҳлар айтганига асосланиб хабар қилишича, Украина ҳарбийлари аэропортга иккита вертолётда олиб келинган.

Россия 24 телеканали Краматорск осмонида ҳарбий учқичлар ва вертолётлар парвоз қилаётгани тасвирланган лавҳани намойиш қилди.

Айни пайтда, Украина хавфсизлик кучлари бронетехника мадади билан Украина шарқида жойлашган Славянск шаҳрига етиб борди.

Ассосиэйтед Пресс ва Франс Пресс агентликлари хабарига кўра, 15 апрель куни шаҳардан шимол томонда бронетехника ва танклар кўринган.
XS
SM
MD
LG