Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги консулига нисбатан жиноят иши очилди


Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчихонаси консули Меҳриддин Ҳайриддиновга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда 15 апрель куни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.

Ўзбекистон консули 2013 йилнинг 23 августида Бишкекдаги “Москва” тунги клуби олдида маст аҳволда ўз машинасини бошқариб кетаётиб бошқа автомашина билан тўқнашиб кетган эди. Шундан сўнг Ҳайриддинов ва машинада унга ҳамроҳлик қилаётган шахс Қирғизистон фуқароси Қодировни калтаклаган.

Жорий йилнинг 31 март куни Бишкек шаҳар Биринчи май туман ички ишлар терговчиси узоқ давом этган суриштирув ва текширувлардан сўнг Ўзбекистон дипломатига нисбатан жиноят иши очиш ҳақида қарор чиқарган. Жиноят иши “Безорлик” моддаси билан очилган.

Мазкур иш бўйича Қирғизистон томони Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ўз вақтида норозлик нотаси жўнатган эди.
XS
SM
MD
LG