Линклар

logo-print
Human Rights Watch ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини фавқулодда ҳолатларда тинч йиғинлар ўтказишни тақиқловчи ва сўз эркинлигини чекловчи қонунни қайта кўриб чиқишга чақирди.

12 апрелда кучга кирган "Фавқулодда ҳолатлар тўғрисида"ги қонунда фавқулодда ҳолатларда ҳукуматга маълумот тарқатиш, партиялар ва жамоат ташкилотлари фаолиятини тақиқлаш ҳуқуқи берилган.

HRWнинг Европа ва Осиё бўйича директори Ҳю Уильямсоннинг айтишича, “мазкур қонун ҳукумат ўзига ёқмаган ахборот воситалари ва жамоат ташкилотларини ёпишга тайёр эканини кўрсатади”.
XS
SM
MD
LG