Линклар

Ҳиндистон Олий суди аёл ёки эркак бўлмаган фуқароларни учинчи жинс- трансгендерлар деб тан олиниши тўғрисида қарор чиқарди. Олий суднинг 15 апрелдаги қарорига биноан трансгендерлар миллий озчилик қаторида ижтимоий имтиёзларга эга бўлиши шарт.

Бунгача Хиндистонда трансгендерлар ҳужжатларда ўзларини аёл ёки эркак деб кўрсатиб келар эди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Олий суд қарори миллионлаб фуқароларни камситишлардан қутқариб қолади.

Трансгендерларни тан олиш тўғрисидаги илтимос ташаббус гуруҳи томонидан Хиндистон Олий судига 2012 йилда тақдим этилган эди. Ҳисоб-китобларга қараганда, Хиндистонда жинси номаълум бўлган 2 миллион трансгендер бор.
XS
SM
MD
LG