Линклар

Пулитцер мукофоти "The Washington Post" ва "Guardian"га берилди


Пулитцер мукофоти медали.

Пулитцер мукофоти медали.

АҚШнинг "The Washington Post" ва Британиянинг "Guardian" газеталари Эдвард Сноуденнинг ҳамда АҚШ махсус хизматларининг фаолияти ёритилган мақолалари учун Пулитцер мукофотига сазовор бўлди.

АҚШ махсус хизматининг собиқ ходими Сноуден махсус хизматлар дунёнинг айрим давлатлари раҳбарлари суҳбатларнини ва ёзишмаларини ноқонуний равишда тинглаганларини, ноқонуний маълумот тўплаганларини ошкор қилган эди.

Мазкур газеталарда чоп қилинган мақолалар жамоатчилик орасида катта норозиликларга сабаб бўлган, бунинг ортидан АҚШ яширин дастурларга рухсат берилувчи қонунни қайта кўриб чиқишга мажбур бўлган.

Сноуден ўтган йилнинг июлида Россиядан бошпана олган эди.

Пулитцер мукофоти адабиёт, журналистика, театр, мусиқа соҳаси вакилларига берилувчи жаҳондаги нуфузли мукофотлардан биридир.
XS
SM
MD
LG