Линклар

Москва матбуоти Украинанинг Краматорск шаҳрида ўтказилган махсус кучлар амалиёти пайтида камида 4 киши ўлганини билдирди. Украина расмийлари амалиёт пайтида қурбонлар бўлмаганини, бироқ бир қатор милиция ходимлари асирга олинганини эълон қилди.

15 апрель куни Украина муваққат президенти Александр Турчинов “ҳокимият биноларини босиб олган россияпараст айрмачиларга қарши махсус амалиёт бошлангани” ни эълон қилган эди. Амалиёт натижасида Краматорск шаҳри Украина ҳукумати назоратига ўтган.

Айни пайтда Славянск шаҳрида ҳам россияпараст кучларга қарши ҳарбий амалиёт ўтказилмоқда.

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош котиби Бан Ги мун билан телефон суҳбатида БМТ ва халқаро ҳамжамиятни Украина ўтказган амалиётларни қоралашга чақирди.
XS
SM
MD
LG