Линклар

logo-print
16 апрел куни Украина шарқида Россия байроғи тикилган ҳарбий машиналар кўринди.

Гувоҳларга кўра, Краматорскдан Славянск шаҳрига ҳаракатланаётган ҳарбий машиналарда камуфляж кийимидаги ўнлаб одам бўлган.

Айни пайтда россияпараст айирмачилар Донецк шаҳар кенгаши биносини ишғол этган.

Мазкур шаҳарда бошқа бир қатор маъмурий бинолар бир ҳафтадан буён россияпараст ишғолчилар назорати остида қолмоқда.

15 апрел куни Украина муваққат президенти Александр Турчинов “ҳокимият биноларини босиб олган россияпараст айрмачиларга қарши махсус амалиёт бошлангани” ни эълон қилган эди.

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош котиби Бан Ги мун билан телефон суҳбатида БМТ ва халқаро ҳамжамиятни Украина ўтказган амалиётларни қоралашга чақирди.

Жаноб Путин Украинада фуқаролик уруши келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Киев ҳукумати мамлакат шарқидаги ҳодисаларда Россиянинг қўли борлигини иддао қилмоқда. Расмий Москва бу иддаоларни рад қилмоқда.
XS
SM
MD
LG