Линклар

Федерация Кенгаши Россия фуқаролигини олишни осонлаштирувчи қонунни маъқуллади


Россия Федерация Кенгаши собиқ СССР ёки Россия империясида яшаган ва рус тилини мукаммал билган шахсларга осонлаштирилган тартибда фуқаролик бериш қонунини маъқуллади.

Асосан МДҲ давлатларида яшовчи ва Россия фуқаролигига даъвогарларга осонлаштирилган тартибда паспорт берилиши учун Россияга доимий яшаш учун кўчиб ўтиш ва аввалги фуқаролигидан воз кечиш талаб этилади.

Аввалроқ Россия Давлат Думаси ҳам мазкур қонун лойиҳасини тасдиқлаган эди.

Қонун Россия президенти Владимир Путин имзолаганидан сўнг кучга киради.
XS
SM
MD
LG