Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:55

Украина шарқида Россия байроғи тикилган ҳарбий техника кўринди


16 апрел куни Украина шарқидаги Краматорск ва Славянск шаҳарларида Россия байроғи тикилган зирҳли ҳарбий машиналар кўринди. Устиларида камуфляж кийимидаги ўнлаб қуролли ўтирган ҳарбий машиналар Украина армиясининг россияпараст гуруҳлар қўлига ўтган техника экани ишонилмоқда.



Гувоҳларга кўра, ҳарбий машиналар Краматорск орқали Славянск шаҳрига кириб борган.

Ҳарбий машиналар бортида камуфляж кийимидаги ўнлаб қуролли ўтиргани айтилмоқда.
Славянскга Россия байроғи тикилган ҳарбий машиналар кирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:49 0:00


Рейтерс агентлиги мазкур ҳарбий машиналар айримачилар назоратидаги Славянск шаҳар маъмурияти биноси олдига келиб тўхтагани ҳақида хабар қилди.

Бундан аввал Украина шарқидаги Краматорск шаҳри бўсағасида россияпараст қуролли гуруҳлар Украинанинг олтита зирхли ҳарбий машинасини эгаллаб, Россия байроғини тикишган эди.

Украина ҳукумати аксилтеррор амалиёти доирасида Краматорск шаҳрига йигирмага яқин бронетранспортёрни жўнатган эди.

Айни пайтда, 16 апрел куни эрталаб россияпараст айирмачилар Донецк шаҳар кенгаши биносини ишғол этди.

Шаҳар кенгаши матбуот котибининг айтишича, бинони йигирмадан зиёд қуролли шахс ишғол этган.

Франс пресс агентлиги хабарига кўра, Донецк шаҳар кенгаши биносини Калашников автоматлари билан қуролланган шахслар назорат қилмоқда.

Донецкда бошқа бир қатор маъмурий бинолар бир ҳафтадан буён исёнчилар назорати остида қолмоқда.

Улар Украинани федератив давлатга айлантириш бўйича референдум ўтказилишини талаб этмоқда.

Хабарларга кўра, Россияпараст ишғолчилар Украина шарқидаги камида олти шаҳарни назорат қилмоқда.

Украина бош вазири Арсений Яценюк Россияни Украинада терроризм уруғини сочаётганликда айблади.

15 апрел куни Украина муваққат президенти Александр Турчинов “ҳокимият биноларини босиб олган россияпараст айрмачиларга қарши махсус амалиёт бошлангани”ни эълон қилди.

Россия Президенти Владимир Путин БМТ Бош котиби Бан Ки Мун билан телефон суҳбатида БМТ ва халқаро ҳамжамиятни Украина уюштираётган амалиётларни қоралашга чақирди.

Жаноб Путин Украинада фуқаролик уруши келиб чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирди. Киев ҳукумати мамлакат шарқидаги ҳодисаларда Россиянинг қўли борлигини иддао қилмоқда. Расмий Москва бу иддаоларни рад қилмоқда.
XS
SM
MD
LG