Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:45

Ўзбекистон Президенти тадбиркорликка кўпроқ эркинлик берувчи қарор қабул қилди


Президент Каримов 15 апрель куни “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Муқаддимасида айтилишича, мазкур қарор “лицензиялашни ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш механизмларини янада соддалаштириш ва арзонлаштириш, шунингдек, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш мақсадида” қабул қилинган.


Ўзбекистон Президентининг 15 апрель кунги қарори Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2014 йил 7 апрелдаги Фармонига мувофиқ қабул қилинган.

Фармонда 2014 йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистонда кичик корхоналар ходимлари сони ҳозирги 100 нафаргача бўлган меъёр 200 кишигача, деб белгилаб қўйилган.

Фармонга биноан, шунингдек, Ўзбекистондаги кичик бизнес субъектлари 2015 йил 1 январидан бошлаб статистика ҳисоботини бир йилда бир марта топширади.

15 апрель куни имзоланган қарорга биноан 2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензияланадиган фаолиятнинг ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларнинг алоҳида турлари бекор қилинади ва расмийлаштиришнинг муддатлари ва йиғимлари миқдорларини қисқартирилади.
рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни ва лицензияларни олиш тартиботларини янада қисқартирилади ва соддалаштирилади.

Президент қарорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатларни бериш бўйича ваколатли органлар, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига:

- 2015 йил 1 январгача бўлган муддатда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашда “бир дарча” тамойилини қонун ҳужжатлари даражасида жорий этишни таъминлаш;

- тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия келишувлари шартларини бажариш бўйича даврий ҳисоботларни электрон шаклда тақдим этиб бориш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни 2014 йилнинг охиригача тамомлаш топширилган.

Қарорда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига фаолиятнинг лицензияланадиган турларини ва рухсат этиш тартиботларини расмийлаштиришни электрон шаклга ўтказиш, шунингдек, давлат органларининг тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро электрон ҳамкорлигини жорий этиш самарадорлигини баҳолаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан ишларни мувофиқлаштириш ва тизимли мониторинг қилиш вазифаси юклатилган.

Президент қарорида Марказий банк “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2014 йилнинг охиригача Коммунал хўжалик ва уй-жой фонди порталини электрон тўлов тизимлари ва коммунал хизматларнинг биллинг тизимлари билан бирлаштириш йўли орқали мазкур портални такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, бунда тадбиркорлик субъектларига ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, реал вақт режимида ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати тўғрисида хабар бериш бўйича хизматлар кўрсатиш имкониятларини назарда тутиш ҳамда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тадбиркорлик субъектларига 2013-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастури доирасида ишлаб чиқилаётган ахборот тизимларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш топширилган.

Вазирлар Маҳкамаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси эса бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда 2014 йил 1 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида молия, солиқ, статистика ва бошқа турдаги ҳисоботларни интерактив расмийлаштириш ва тақдим этиш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, коммунал тўловларни, лицензия ва рухсат этиш характерига эга ҳужжатлар бўйича кўриб чиқишда ва уларни олишда тўланадиган йиғимларни ва давлат божларини Интернет-банкинг тизими орқали тўлаш ва маълумотномалар олиш ва бошқа интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имконини берадиган махсус “тадбиркорлик субъектининг кабинети” ишлашини таъминлаши лозим.

Қарорда, шунингдек, 2014 йил 1 июндан бошлаб, тадбиркорлик субъектларига “бир дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларининг уларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир талабномаларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этишни ҳамда миллий валютада бир йилгача бўлган муддатга кредит олишга доир ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига тақдим этишни электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тартиб ўрнатиш белгилаб қўйилган.

Президент қарорида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Адлия вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча қоғозбозликка йўл қўйиш ҳолатлари учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни икки ой муддатда белгиланган тартибда киритиш топширилган.

Президент қарорини OzodNazar эшиттириши ўзини Шерзод, деб таништирган ўзбекистонлик тадбиркор билан муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG