Линклар

logo-print

Яманда олиб қочилган ўзбекистонлик шифокорни қидириш давом этмоқда


Яман хавфсизлик идоралари 13 апрел куни номаълум шахслар тарафидан ўғирлаб кетилган ўзбек фуқаросини қидирмоқда.

Россиянинг Санадаги элчихонаси расмийларидан бирининг Озодликка айтишича, Мўмин Солиев исмли ўзбекистонлик шифокорнинг қаердалиги ҳалигача номаълум бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси ҳам ўз фуқароси тақдири билан қизиқиб, Россиянинг Санадаги элчихонасига қўнғироқ қилган.

Солиев Россиянинг "Здравэкспорт" ширкати билан шартнома тузиб, Ямандаги давлат касалхоналарининг бирида ишлаб келган.

У 13 апрел куни Мариб шаҳрида ҳарбий кийимдаги номаълум шахслар тарафидан олиб қочилгани ҳақида хабар қилинганди.

Яманда хорижлик шифокрларнинг Ал Қоида билан алоқадор гуруҳлар тарафидан олиб қочиши тез-тез рўй беради.

Ҳозирги кунда Яманда беш мингга яқин ўзбекистонлик шифокор ишлаши айтилади.
XS
SM
MD
LG