Линклар

Мустафо Жамилев Туркиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди


Туркия президенти Абдулла Гул қрим татарларининг навқирон етакчиларидан бири Мустафо Жамилевга Туркия Жумҳурияти давлат мукофотини топширди.

15 апрел куни Украина Олий радасининг депутати Жамилев президентликка номзод украиналик сиёсатчи Петро Порошенко билан бирга Анкарада Туркия президенти Абдулла Гул билан Украинадаги ҳодисаларни мухокама қилди.

Музокаралар чоғида Туркия раҳбари ўз мамлакати ҳеч қачон Қримни Россиянинг ҳудуди сифатида тан олмаслиги ва Украинанинг ўз шарқий ҳудудларида тинчлик ўрнатиш уринишларини дастаклашини айтган.
XS
SM
MD
LG