Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:12

Рустамжон: Россияда "ит ётиш мирза туриш" ҳолига тушганларнинг ўзи айбдор!


Ёз кунларида ижрадан пулини тежаб, томда тунаб юрган муҳожирлар гуруҳи.
Ёз кунларида ижрадан пулини тежаб, томда тунаб юрган муҳожирлар гуруҳи.
OzodMikrofonга Россиянинг Сургут шаҳридан боғланган андижонлик 30 яшар меҳнат муҳожири Рустамжон бу давлатга келиб, томларда, ертўла ва ўрмонларда яшаб юрган ҳамюртларининг ҳолидан баъзан жиғибийрон бўлишини айтади.

Унинг фикрича, кўп ҳолларда ҳужжат ишларига бепарволиги, баъзан қинғир йўллар билан пул топишга уриниши, яна аксар ҳолларда ўзи жони ва соғлигидан пулни ортиқча тежаши ҳамюртларини шундай оғир аҳволларга солиб қўяди.

У Озодликда "Ит ётиш, мирза туриш" сарловҳали мақолани ўқигач, бу мавзуда радиода ҳам ўз фикрини билдиришга қарор қилганини айтди ва Сургутда ўзи яшаётган бир хоналик кичкинагина турар-жойининг суратини ҳам йўллади.

"Ҳамма вазиятларда атрофдагиларнинг муносабати ёки ишининг юришиш-юришмаслиги одамнинг ўзига боғлиқ. Одам ўзига ҳам яхши қараши керак. Бу юртлар совуқ, яхши еб-ичиш, иссиқ жойда яшашга ҳаракат қилиши, хуллас ўзини ҳурмат қилиши керак. Шунда бошқалар ҳам уни ҳурмат қилади ва бошқаларда ўзига нисбатан ишонч уйғота олади", деди Рустамжон.

Қуйида Рустамжон билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:12 0:00
Бевосита линк

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG