Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:54

НАТО шарқий сарҳадларида ҳарбий ҳозирликни кучайтиради


НАТО раҳбари Андерс Фог Расмуссен Украинадаги бўхрон боис ҳарбий альянс шарқий сарҳадларида ҳарбий ҳозирликни кучайтишини билдирди.

Бугун Брюсселда Шимолий Атлантика кенгашида қилган маърузасида Расмуссен яқин кунлар ичида ҳам денгиз ҳам ҳаво ва ҳам қуруқликда ҳарбий куч сарабар этилишини таъкидлади.

- Ҳавода ҳарбий учоқларимиз, денгизда ҳарбий кемаларимиз, қуруқликда ҳарбий аскарларимиз сони кўпаяди, - деди Расмуссен.

Лекин, НАТО раҳбари альянснинг шарқий чегараларига қанча қўшин сафарбар этилиши ҳақида гапирмади.

Андерс Фог Расмуссен НАТО халқаро мажбуриятлар доирасида мудофаа ва кескинликни камайтириш мақсадида бу чораларга қўл ураётганини айтди.
XS
SM
MD
LG