Линклар

- Бундан бир неча йил олдин тадбиркорлик фаолиятнинг айрим турларига лицензия олиш учун 10 – 15 та, айрим ҳолатларда эса 40 тагача маълумотнома тақдим этиш талаб қилинар эди, деди ўзини Шерзод, деб таништирган 34 яшар ўзбекистонлик тадбиркор.

Шундай лицензиялар бор эдики, уларни олиш учун мурожаат қилганингизда аризангизни кўриб чиқиши учун пул тўлардингиз. 4 марта рад этишса, 4 марта тўлардингиз.

Ўзбекистон Президенти 7 апрель куни имзолаган фармон ҳамда шу ҳужжатга биноан мамлакат раҳбари 15 апрель куни қабул қилган қарорга бугун Шерзоднинг OzodNazarи билан қарашга уриндик.

Президент қарорининг муқаддимасида мазкур ҳужжат “тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш мақсадида” қабул қилингани ёзиб қўйилган.
Тадбиркор Шерзоднинг фикрича, бу гапга ишонса бўлади.

Шерзоднинг “ишонса бўлади”сига ишонмасангиз, унинг OzodNazarини тингланг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG