Линклар

logo-print
Озодликка Сурхондарёдан телефон қилган 30 яшар Фахриддин Бердиев баҳор мавсумига келиб солярка нархниниг икки баробарга ошиб кетгани, деҳқонларни оғир аҳволга солганини айтади.

Унинг айтишича, натижада деҳқонлар томорқаларига ишлов беролмаётир ва ерга сарфлаган пулини ололмаслигига кўзи етгани боис, деҳқончиликни йиғиштириб, Россия мардикорликка кетмоқда.

Қуйида Фахриддин билан суҳбатни тингланг:


Озодликка Саудия Арабистонидан боғланган маҳаллий ўзбек Нажиб Макка шаҳрида бўлаётган бир янгиликдан тингловчиларга хабар берди.

Унинг айтишича, сўнгги бир ойдан бери шаҳардаги дўконларда аёлларнинг сотувчи бўлиб ишлашига изн берилган ва аёллар ишни бошлаб юборган.

Аммо, энди аёллар савдо қилаётган дўконларга эркакларнинг кириши тақиқланди, дейди Нажиб.

Қуйида у билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

******************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG