Линклар

logo-print

"ВКонтакте" асосчиси сиёсий цензурани амалга оширмаслигини билдирди


Павел Дуров.

Павел Дуров.

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуров чоршанба куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати ўтган йилнинг декабрида тармоқ раҳбариятидан Евромайдон ташкилотчиларига доир шахсий маълумотлар берилишини талаб қилганини билдирди.

Дуровнинг айтишича, тармоқ Россия қонунлари украиналик фойдаланувчиларга таалуқли эмаслигини айтиб, бу талабни бажаришдан бош тортган. Дуровнинг айтишича, бунинг оқибатида у тармоқдаги улушидан ҳам воз кечишга мажбур бўлган.

Дуровга кўра, 13 март куни прокуратура Алексей Навальнийнинг тармоқдаги коррупцияга қарши гуруҳини ёпишни талаб қилган.

“Сўнгги ҳафталарда менга ҳар томондан босим бўлмоқда. Бироқ мен ҳам, менинг командам ҳам сиёсий цензурани амалга оширмоқчи эмасмиз”, деб билдирган “ВКонтакте” тармоғи асосичи Павел Дуров.
XS
SM
MD
LG