Линклар

logo-print
17 апрель куни АҚШ, Россия, Украина ва Европа Иттифоқининг олий мартабали расмийлари Женевада Украина бўҳрони масаласида учрашув ўтказади.

Учрашувда Украинадаги бир қатор шаҳарларда россияпараст айрмачилар фаоллаша бошлагани муҳокама қилиниши кутилмоқда.

16 апрель куни россияпарастлар томондан Краматорск шаҳрида 6 та бронемашина тортиб олинган. Айрмачилар Донецк шаҳар маъмуриятини штурм қилган. Украина ташқи ишлар вазири Андрей Дешчица учрашувда Россиядан айрмачиларнинг “террорчилик ҳаракатларини қўллаб қувватлашни “ тўхтатишни талаб қилишини айтди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам мазкур учрашувда иштирок этади.
XS
SM
MD
LG