Линклар

Ўзбекистонда Мухитдин Қори Ёқубов номидаги халқ академик ва бадиий жамоалар дирекцияси ҳамда Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси тугатилмоқда.

Бу борада тарқатилган хабарда айтилишича, дирекциянинг тугатилишига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 14 мартда қабул қилган Маданият вазирлиги структурасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори асос бўлган.

Дирекция қошида 8 та жамоа фаолият олиб борар эди. Бадиий жамоалар бирлашмаси қошида ҳам 8 та жамоа ишлаган.

Дирекция 1936 йилда Мухитдин Қори Ёқубов номидаги Ўзбекистон Давлат филармонияси сифатида ташкил этилган эди. Мустақиллик йилларида филармония номи Мухитдин Қори Ёқубов номидаги халқ академик ва бадиий жамоалар дирекцияси деб ўзгартирилган. Бадиий жамоалар ижодий бирлашмаси эса 2005 йилда Президент фармони билан ташкил қилинган эди.
XS
SM
MD
LG