Линклар

Путин Қримда Россия қўшинлари ҳаракат қилганини тан олди


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин россяликлар билан анъанавий очиқ мулоқоти чоғида март ойда Қримда ўтказилган референдум пайтида Россия қўшинлари маҳаллий кучлар ортида турганини тан олди. Рус қўшинлари қатъий ва профессионал ҳаракат қилди, дея таъкидлади Путин.

Иқтидори даврида 12 марта ўтказаётган савол-жавоб тадбирида Путин шунингдек, Россиянинг шарқий Украинадаги воқеаларда қўли борлигига доир айбловларни “сафсата”, дея атади.

Путиннинг яна иддао қилишича, ағдарилган президент Виктор Янукович Украинадан “қочмаган”, уни давлат тўнтаришини ясаганлар мажбурлаган.

Асосан Украина ва Қрим масаласига бағишланган савол-жавоб Украина шарқида бўҳрон давом этаётган бир пайтда жонли телеэфирда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG