Линклар

logo-print

Женевада Украина бўҳронига бағишланган музокаралар бошланди


Женева музокаралари Укриана шарқида бўҳрон авж олган пайтга тўғри келмоқда.

Женева музокаралари Укриана шарқида бўҳрон авж олган пайтга тўғри келмоқда.

АҚШ, Россия, Украина ва Европа Иттифоқи юқори даражали мулозимлари Женевада Украина бўҳронини муҳокама қилиш учун учрашмоқда.

Женева учрашувида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, АҚШ Давлат котиби Жон Керри, Украина муваққат ташқи ишлар вазири Андрий Дешчица ва ЕИ Ташқи сиёсат бўйича олий комиссари Кэтрин Эштон иштирок этмоқда.

17 апрель куни бошланган учрашув Укриана шарқий минтақаларида россияпараст айирмачилар қатор шаҳарларда назоратни ўз қўлига олаётган пайтга тўғри келмоқда. 16 апрель куни исёнчилар Краматорск шаҳрида украин ҳарбийларига қарашли олти зирҳли машинани тортиб олди. Айирмачилар Донецкда ҳам шаҳар маъмурияти биносини босиб олди.

Украина муваққат ташқи ишлар вазири Андрий Дешчица музокаралар олдидан қилган чиқишида Москвадан айирмачиларнинг “террорчи ҳаракатларини” қўллаб-қувватлашни тўхтатиш ва мамлакат чегаралари олдидан қўшинларни олиб чиқишни талаб қилишини билдирди.

Дешчица Киев Москва билан музокараларга тайёрлиги, лекин Россиянинг Украинага мамлакатни қандай бошқаришни ўргатишга ҳаққи йўқлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG