Линклар

Жанубий Кореяда ҳалокатга учраган кема йўловчиларини қидириш давом этмоқда


Кема йўловчиларининг 300дан ошиғи саёҳатга чиққан мактаб болалари ва уларнинг ўқитувчилари бўлган.

Кема йўловчиларининг 300дан ошиғи саёҳатга чиққан мактаб болалари ва уларнинг ўқитувчилари бўлган.

Жанубий Корея соҳили яқинида кема ҳалокати оқибатида бедарак йўқолган 290 одамни қидириш ишлари давом этмоқда. Кеманинг ағдарилиши натижасида бедарак кетганларнинг аксари ўсмир мактаб болалари экани айтилмоқда.

Қутқарув-қидирув ишлари кучли оқим ва ёмғир оқимбатида қийинлашган. Ҳозиргача кема йўловчиларининг 179 нафари қутқариб олинди. 16 апрель куни мамлакатнинг жанубиғарбий соҳиллари яқинида ҳалокатга учраган кемада 460 йўловчи бўлган.

Уларнинг 300дан ошиғи саёҳатга чиққан мактаб болалари ва уларнинг ўқитувчилари бўлган. Бедарак йўқолган болаларнинг оилалари кема чўкаётган пайтда фарзандларидан келган СМСларни ошкор қилишмоқда.

Расмийлар кема ҳалокатига нима сабаб бўлганини аниқлаша олганлари йўқ.
XS
SM
MD
LG