Линклар

Сенатор МакКейн Украина ва Молдованинг ЕИга қўшилишини ёқлаб чиқди


АҚШ Сенатори Жон МакКейн.

АҚШ Сенатори Жон МакКейн.

АҚШ Сенатори Жон МакКейн Молдова ва Украинанинг Европа Иттифоқига интеграциялашувини қўллаб-қувватлашини билдирди. МакКейн 17 апрель куни Молдова пойтахти Кишинёвга борди.

Университет олдида қилган чиқишида президентликка собиқ номзод Грузиянинг ҳам тез орада НАТОга қўшилишини ёқлашини билдирди.

МакКейн ўз чиқишида Москванинг Украинадаги ҳаракатларини қоралаб, Россия Молдованинг айирмачи Днестрбўйи минтақасига эҳтимолий бостириб кириши хусусида хавотир билдирди.

Россияпараст Днестрбўйи 1990 йилда Молдовадан мустақиллик эълон қилгани ортидан 1992 йилда икки томон ўртасида уруш бўлиб ўтган. Минтақанинг мустақиллиги ҳеч бир давлат томонидан тан олингани йўқ.

Россиянинг Днестрбўйида 1400га яқин қўшини бор.

16 апрель куни Днестрбўйи парламенти вакиллари Россия Президенти Владимир Путин, Россия парламенти ҳамда БМТ ва ЕХҲТга мурожаат қилиб, минтақа мустақиллигини тан олишни талаб қилишди.

16 апрель куни МакКейн Вильнюсда қилган чиқишида Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига Ғарбнинг жавоби “деярли кулгилидир”, дея таъкидлади. Кремльни жиловда ушлаб туриш учун кучлироқ позиция намойиш қилиш керак, дея таъкидлади МакКейн.
XS
SM
MD
LG