Линклар

logo-print

Британия Ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Тошкентга сафари тугади


16-17 апрель кунлари Британия Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Саида Варси Ўзбекистонга сафар қилди.

Расмий хабарларга кўра, баронесса Варсининг Тошкент сафари доирасида икки томон ўртасида минтақавий хавфсизлик, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва инсон ҳуқуқлари вазиятига доир масалалар муҳокама қилинган.

Британия дипломати Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Мудофаа вазири Қобул Бердиев ҳамда бошқа вазирликлар ва парламент вакиллари билан учрашган.

Лондон расмийсининг Тошкентга сафари Британия Афғонистондаги қўшинларини 2014 йил охирига қадар олиб чиқишга ҳаракат қилаётган пайтга тўғри келмоқда. Британия Ўзбекистоннинг ўз ҳудудини транзит учун тақдим қилиши эвазига Тошкентга ҳарбий ёрдам ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG