Линклар

ШҲТ вакиллари Душанбеда минтақавий хавфсизликни муҳокама қилди


Учрашувда ШҲТга аъзо Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашлари раислари қатнашди.

Учрашувда ШҲТга аъзо Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашлари раислари қатнашди.

Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти вакиллари Тожикистонда учрашиб, 2014 йил охирига қадар Афғонистонда НАТО ҳарбийлари олиб чиқилиши арафасида минтақавий ҳавфсизлик масаласини муҳокама қилди.

17 апрель куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда ШҲТга аъзо Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашларининг раислари иштирок этди.

Йиғинда шунингдек, айирмачилик, террорчилик, диний экстремизм, ноқонуний наркотик савдоси ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Йиғинда қатнашган Хитой Жамоатчилик хавфсизлиги вазири Гуо Шенгкун “ташқи кучлар” баъзи мамлакатларда “сиёсий-иқтисодий қарамақаршиликлардан фйдаланган ҳолда” ҳамда “рангли инқилобларнинг янги тўлқинини келтириб чиқариш” орқали ҳукуматларни ағдаришга уринмоқда, дея таъкилдади. У қайси ташқи кучлар ёки қайси мамлакатларни назарда тутаётганини аниқлаштирмади.
XS
SM
MD
LG