Линклар

logo-print

Ўзбекча Википедиядан “Иш ҳақи”ни ҳар доим ўз вақтида олиш мумкин


Uzbekistan - A view of Uzbek Wikipedia, 6 February 2014.

Uzbekistan - A view of Uzbek Wikipedia, 6 February 2014.

“Иш ҳақи” – кейинги кунларда ўзбекистонликлар учун долзарб бўлиб қолган сўз бирикмасидир. Аввалги эшиттиришларимизда Ўзбекча Википедиядан “Санкция”, “Пул ювиш” , “Евромайдон” каби сўз, атама ва тушунчаларни излаган бўлсак, бугун бир қарашда Википедиясиз ҳам тушунарли бўлган “Иш ҳақи” тушунчасини изладик.

Бу сўзни кун тартибига ҳаётнинг ўзи олиб чиқди.

Кейинги ҳафталарда Ўзбекистондан иш ҳақлари ўз вақтида берилмаётгани тўғрисидаги хабарлар кўпайди
.

Мана улардан учтасигина:

11 апрелдаги хабар: 2 ойдан бери Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институтининг талабаларига стипендия, ўқитувчиларига маош берилмаяпти.

1 апрелдаги хабар: “Ўзбекэнерго” акциядорлик компаниясига қарашли Сирдарё иссиқлик электр станциясининг бир ярим минг ишчиси ўтган йилнинг октябрь ойидан буён маош олмай ишламоқда.

13 февралдаги хабар: “Навоий" иссиқлик электр станциясининг бир гуруҳ ишчиси 3 ойдан буён меҳнати учун ҳақ берилмаётганидан шикоят қилиб, Озодликка мурожаат қилди.

Ўзбекистондан олинган бу хабарлардан маҳаллий ишчилар ва уларга иш берувчилар иш ҳақи нима эканлигини билмасмикан, деган савол пайдо бўлиши мумкин. Ҳа, балки чиндан ҳам билмаслар?

Агар шундай бўлса, балки иш ҳақи нима эканлигини Ўзбекча Википедия билар?
Билар экан Ўзбекча Википедия:




Ўзбекча Википедиянинг “Иш ҳақи” мақоласини тўла ўқиш учун унга бу ишора орқали киринг:

Ўзбекча Википедиядан ҳатто “Реал иш ҳақи” тўғрисида ҳам мақола топдик.


Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, Ўзбекча википедиянинг “Реал иш ҳақи” мақоласи “Иш ҳақи” мақоласига қараганда анча ғариб.

Лекин “Иш ҳақи”нинг ўзи ҳам, агар бошқа тиллардаги Википедияларнинг шу мавзудаги мақолаларига қиёсланса, юмшоқроқ айтганда, анча таҳрирталаб.

Wiki-экспертимиз Нодир Отаев билан иш ҳақининг “Иш ҳақи” мақоласига кирмай қолган жиҳатлари тўғрисида суҳбатлашдик:
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG