Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Женевада Украина бўхрони бўйича ўтказилган муҳокамаларда эришилган келишув Укараинада юзага келган тангликни дипломатия орқали юмшатишга йўл очиб беришига умид билдирди.

Обамага кўра, эндиликда кўп нарса шу кунгача Украинада “бузғунчилик” сиёсатини олиб борган Россия ҳаракатларига боғлиқ бўлади.

Агар бу борада олдинга силжиш бўлмаса, АҚШ ўз иттифоқдошлари билан Россияга нисбатан янги санкцияларни муҳокама этиши мумкин.

АҚШ президенти бу ҳақда 17 апрель куни, Женеведа АҚШ, Россия, Украина ва Европа Иттифоқи иштирокида ўтган сўзлашувлардан сўнг билдирди.

Украина бўхрони бўйича ўтказилган ушбу сўзлашувлар натижасида қатор чораларни амалга оширишга, жумладан “ноқонуний қуролланган гуруҳларни тарқатиб юбориш”га келишилгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG