Линклар

Алишер Усмонов учинчи бор Россиянинг энг бадавлат тадбиркори деб топилди


Forbes журнали россиялик миллиардер, асли ўзбекистонлик Алишер Усмоновни учинчи бор Россиянинг энг бадавлат тадбиркори деб топди.

2014 йилги рейтинг рўйхатига мол-мулки 450 миллион доллардан кўп бўлган 200 нафар россиялик табдиркор номи келтирилган. Уларнинг 111 нафари миллиардерлардир.

Ушбу рўйхатга кирганларнинг умумий бойлиги 481 миллиард долларга тенг экани айтилмоқда.

Журнал ҳисоб-китобига кўра, “Металлоинвест” металл-маъдан ширкати соҳиби, Англиянинг "Арсенал" футбол жамоаси акцияларининг 30 фоизига эга бўлган 60 яшар Алишер Усмоновнинг мулклари айни дамда 18,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Forbes журналининг 2013 йилги дунёдаги энг бадавлат одамлар рейтингида Алишер Усмонов 34-поғонани эгаллаганди.

Журналнинг россиялик энг бой тадбиркорлар рўйхатида эса Усмонов уч йилдан бери пешқадамликни сақлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG