Линклар

logo-print

Сервер Жепаров Жанубий Кореянинг юқори даромадли футболчилари рўйхатига кирди


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров Жанубий Кореяда фаолият юритаётган хорижлик футболчилар орасида даромади бўйича учинчи ўринда туради.

Бу ҳақда Stadion.uz нашри Корея Футбол Ассоциаcиясининг Кей-лигада тўп сураётган легионерлар даромадлари ҳақидаги рейтингига асосланиб хабар берди.

Мазкур рейтинг бўйича, “Сеонгнам” клуби аъзоси Сервер Жепаров бир йилда тахминан 1 миллион 116 минг доллар маош олиб, даромади бўйича Жанубий Кореядаги легионерлар орасида учинчи ўринда туради.

Кореяда энг кўп маош олувчи легионер эса “Сеул” клубининг колумбиялик ҳужумчиси Молина экани айтилмоқда. Унга йилига 1 миллион 324 минг доллар маош тўланади.

31 ёшли Сервер Жепаров икки карра – 2008 ва 2011 йиллари Осиёнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилган.
XS
SM
MD
LG