Линклар

logo-print
Aстрономлар Қуёш системасидан 500 ёруғлик йили узоқликда Ерга ўхшаш сайёра борлиги аниқланганини иддао қилмоқдалар.

Ердан 10 фоизга каттароқ экани айтилаётган ушбу сайёра NASA аэрокосмик агентлигининг орбитадаги "Кеплер" телескопи ёрдамида аниқланган.

Kepler-186f номи берилган ушби янги сайёра ва унинг юлдузи ўртасида бўлган масофа сайёра ҳароратини ошиқча исиб ёки совиб кетишига йўл қўймайди.

Шундан келиб чиқиб астрономлар янги сайёрада ҳаёт бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

NASA ходими Элиза Куинтананинг айтишича, сайёра Қуёшдан кичикроқ ва қувватсизроқ бўлган юлдуз атрофида айланади.

2009 йили фазога учирилган "Кеплер" телескопи шу кунгача 961та янги сайёрани аниқлади.
XS
SM
MD
LG