Линклар

17 апрель куни Нобель мукофоти соҳиби, жаҳон адабиётининг таниқли адиби Габриел Гарсия Маркес Мехикодаги уйида 87 ёшида оламдан ўтди.

Маркеснинг сеҳр реализми жанрига асос солган, энг машҳур “Ёлғизликнинг юз йили” номли асари дунёнинг қирққа яқин тили, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган ва 50 миллион нусхада сотилган.

Испан тилидаги адабиётнинг энг ёрқин намояндаларидан бири бўлган Маркес 1982 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган. Лотин Америкаси халқларининг маданиятини дунёга танитишда қўшган ҳиссаси учун Маркес нафақат ватани Колумбияда, балки бу минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам қадрланади.

Маркеснинг вафоти муносабати билан Колумбияда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Габриэль Гарсиа Маркес 1927 йил 6 март куни Колумбиянинг Аракатака шаҳрида туғилган.

Ўтган асрнинг 50 йилларида адиб Мексика пойтахти Мехико шаҳрида қўним топади.

Кекса ёзувчи кейинги пайтларда ўпка яллиғланиши касаллиги билан курашаётган эди. Ўтган ҳафта у ўз уйида даволаниш учун шифохонадан уйига қайтган эди.

Маркеснинг дафн маросими 21 апрель куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG