Линклар

Януковичнинг тўнғич ўғлига қидирув эълон қилинди


Александр Янукович рафиқаси билан.

Александр Янукович рафиқаси билан.

Украина Хавфсизлик хизмати собиқ президент Виктор Януковичнинг тўнғич ўғли Александрга нисбатан қидирув эълон қилди.

40 яшар бизнесмен Александр Янукович ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айбланмоқда. Украина қонунчилигида ушбу жазо учун 2 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Украин матбуотига кўра, Януковичнинг тўнғичи энергетика, газ, кўмир қазиш, қурувчилик, вино ишлаб чиқариш ва банк соҳасида ўз бизнесига эга. Унинг бизнес капитали 367-510 миллион долларга баҳоланади.

Виктор Януковичнинг бошқа фарзандлари ҳақидаги маълумотлар матбуотга маълум эмас. Унинг ўзига нисбатан жорий йилнинг февралида қидирув эълон қилинган.

Янукович Киевдаги намойишчиларни оммавий ўлдиришни уюштиришда гумонланмоқда.
XS
SM
MD
LG