Линклар

Жанубий Кореяда прокурорлар судга мурожаат қилиб, икки кун аввал Чежу оролида ҳалокатга учраган кема капитани ва икки нафар экипаж аъзосини ҳибсга олиш учун ордер сўради.

Терговчилар кема ҳалокатга учраган пайтда капитаннинг бошқарув хонасида бўлмаганини аниқлашган.

Маҳаллий матбуот кема хавфли бурилгани оқибатида ҳалокатга учрагани ҳақида ёзди.

16 апрель куни Жанубий Кореянинг жануби-ғарбий соҳилларидан тахминан 100 километр узоқликда ҳалокатга учраган кема бортида 475 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 300дан зиёди саёҳатга чиққан мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилар бўлган.

Ҳалокат оқибатида камида 28 киши ҳалок бўлгани эълон қилинди. 179 киши қутқариб олинди. 270га яқини одам бедарак йўқолгани айтилаяпти.

Кема бортидаги ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ҳаммаси битта мактабдан бўлган. Ҳалокатдан сўнг ушбу мактабнинг директор ўринбосари ўз жонига қасд қилгани айтилаяпти.

Ҳозирда бедарак кетганларни қидириш ишлари давом этаяпти.
XS
SM
MD
LG