Линклар

logo-print
Донецкдаги россияпараст шахслар “Женева келишувлари”ни бажаришдан бош тортиб, Донецк вилоят ҳокимияти биносини тарк этмасликларини билдиришди.

Ўзини “Донецк халқ губернатори” деб эълон қилган Денис Пушилин Россия телеканалига интервью бериб, Женевада қабул қилинган келишувларини бажариш нияти йўқлигини айтган.

Бугун эрталаб Славянск марказида маҳаллий аҳоли вакиллари россияпарастлардан шаҳар ҳокимлиги биносидан чиқиб кетишни талаб қилишди.

Кеча Женевада АҚШ, Россия, Украина ва Европа Иттифоқи иштирокида ўтган сўзлашувлар натижасида қатор чораларни амалга оширишга, жумладан “ноқонуний қуролланган гуруҳларни тарқатиб юбориш”га келишилгани айтилмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Женева муҳокамаларида эришилган келишув Укараинада юзага келган тангликни дипломатия орқали юмшатишга йўл очиб беришига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG