Линклар

logo-print

АҚШ давлат котибининг ёрдамчиси ўринбосари Тошкентда журналистлар билан учрашди


АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакил идорасининг алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси бўйича катта директори Эйлин О’Коннор Ўзбекистонга сафари доирасида 18 апрель куни Тошкентда маҳаллий журналистлар билан учрашди.

Эйлин О’Коннорнинг Ўзбекистонга сафари15 апрелда бошланган ва 20 апрелгача давом этади.

АҚШ мулозими Ўзбекистон таълим соҳаси расмийлари билан ҳам учрашуви режалаган.

Тошкентдаги АҚШ элчихонаси эълон қилган баёнотга кўра, Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар чоғида Эйлин О’Коннор АҚШ-Ўзбекистон муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга доир масалалар, таълим бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиши режалаштририлган.

АҚШ элчихонаси маълумотига кўра, О’Коннор хоним АҚШ ҳукумати мулозимлари билан ички консультациялар ўтказади.
XS
SM
MD
LG