Линклар

Тошкентлик ишқибозлар "Реал"нинг ғалабасини карнай-сурнай билан нишонлади


Чоршанба куни тошкентлик футбол ишқибозлари пойтахтнинг “Тахта бозори”да Испаниянинг "Реал Мадрид" футбол клубининг "Барселона" устидан қозонилган ғалабасини карнай-сурнай билан нишонлади.

Бу ҳақда хабар қилган UZ24 Интернет портали маълумотига кўра, 16 апрель куни "Реал"нинг Тошкентдаги мухлислари испан футбол жамоасининг ғалабасини нишонлагаш учун "Тахта бозор" номи билан танилган қурилиш бозорига карнай-сурнайчилар гуруҳини таклиф қилган.

16 апрель куни футбол бўйича Испания Кубоги финали доирасида Мадриднинг "Реал" клуби Каталониянинг "Барселона" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
XS
SM
MD
LG