Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:04

АҚШ Россияни кучлироқ санкциялар қўллаши ҳақида огоҳлантирди


Москва Украина бўйича Женева келишуви талабларини бажармаса янада кучлироқ санкцияларга юз тутиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Сюзан Райс жума куни таъкидлади.

Райс хонимга кўра, санкциялар Россия иқтисодининг муҳим сохаларини нишонга олиши мумкин.

АҚШ расмийси Россия мажбуриятларини қандай бажараётганини Вашингтон яқиндан кузатиб боради, деб айтди.

Пайшанба куни Женевада Украина, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийлари Украинадаги кескинликни бартараф этиш масаласида келишимга эришган эди.

Келишимнинг асосий шартларидан бири намойишчилар томонидан босиб олинган барча ҳукумат бинолари, кўчалар ва жамаот жойлари бўшатилиши ва эгаларига қайтарилиши лозим.

Айни пайтда Донецкдаги россияпараст шахслар “Женева келишувлари”ни бажаришдан бош тортиб, Донецк вилоят ҳокимияти биносини тарк этмасликларини билдиришди.
XS
SM
MD
LG