Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:59

Сурхондарёда 100 килограм наркотик модда тўхтатиб қолинди


Ўзбекистон божхоначилари қўшни Афғонистондан юз килограмлик наркотик моддалари олиб ўтилиши олдини олганликларини айтишмоқда.

Ўзбекистон Давлат Божхона қўмитаси матбуот ҳизматига кўра, Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Афғонистондан икки наркокурьер тўхтатилганида ёнидан 11 килограм опий топилган.

Яна бир наркокурьер кемада Амударёдан кечиб, ўзи билан 20 килограмлик опий олиб ўтмоқчи бўлган.

Ўзбекистон чегарасида тўхтатилган яна бир афғонистонликни ёнидан эса 64 килограм наркотик моддалари топилган.

Афғонистондан гиёҳванд моддалари Ўзбекистон ва Тожикистон орқали Европага чиқарилмоқда.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистон пойтахти Кобулда бир грамм героин нархи 3 доллардан ошмайди.


Европанинг йирик шаҳарларида эса бу нарх 100 долларни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG