Линклар

"BestSellingCars" нашри Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia автомобилини Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда энг оммабоп машина, деб топди.

Журнал 2013 йил бўйича эълон қилган рейтингига кўра, ушбу автомобил Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда энг кўп сотилган.

Нашр мутахассислари 160 мамлакатда 58 турдаги автомоблилларни солиштириб, шундай хулосага келганлар.

Ўтган йили GM-Uzbekistan корхонасида Nexia автомобили ишлаб чиқариш камайганди.

Ўзбекистонда 2013 йилда 30 431 дона Nexia автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ундан аввалги йилга қараганда 28 фоизга камдир.
XS
SM
MD
LG