Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:42

Киев ҳукумати конституциявий ислоҳотларни ваъда қилмоқда


Украина раҳбарияти мамлакат шарқидаги россияпараст кучлар қўяётган талабларнинг айримларини бажаришга ваъда берди.

Украина президенти Александр Турчинов ҳамда бош вазир Арсений Яценюк телевидение орқали чиқишида минтақаларга кўпроқ ваколатлар тақдим этилиши, русий забон аҳоли зич бўлган минтақаларда рус тилига расмий мақом берилишини кўзда тутувчи конституциявий ислоҳотларга қўл уриши мумкинлиги ҳақида гапиришди.

Донецкда бошқа бир қатор маъмурий бинолар ўн кундан буён исёнчилар назорати остида қолмоқда.

Улар Украинани федератив давлатга айлантириш бўйича референдум ўтказилишини талаб этмоқда.

Хабарларга кўра, россияпараст ишғолчилар Украина шарқидаги камида олти шаҳарни назорат қилмоқда.
XS
SM
MD
LG