Линклар

logo-print
Россияда уч нафар ўзбекистонлик 60 ёшли рус кампирини гуруҳ бўлиб зўрлаганликда айбланмоқда.

23, 24 ва 29 ёшли бу йигитлар Россиянинг Курганск вилояти Зауралье шаҳрига Ўзбекистондан ишлагани келган. Улар Россияда қонуний асосда яшаб келганлар.

Россия Тергов қўмитаси матбуот ҳизматига кўра, ўзбекистонлик учавлон 60 ёшли кампирни хоҳишига зид ўлароқ гуруҳ бўлиб зўрлаганликлари суриштирув давомида тўлиқ исботини топган ва иш судга оширилган.

Суд айбини исботласа ўзбекистонликлар етти илгача озодликдан маҳрум этилишлари мумкин.

Ўзбекистондан Россияга меҳнат муҳожирларининг оқими ортиб бормоқда. Кўпчилигининг хотини ва фарзандлари Ўзбекистонда қолган.

Ҳозирда Россия Федерациясида беш миллионга яқин ўзбекистонлик ишлаши айтилади.
XS
SM
MD
LG