Линклар

logo-print
Киевдаги Халқаро социология институти ўтказган сўров натижалари Донецк вилояти аҳолисининг кўпчилиги Россияга қўшилишга қарши эканини кўрсатмоқда.

Сўровда қатнашганларнинг 52 фоизи Донецк вилоятининг Россияга қўшиб олинишига қарши эканликларини билдирганлар.

Респондентларнинг 28 фоизигина Донецк Кремл тарафидан бошқарилиши керак, деган қарашда.

Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 38 фоизи федерализация тарафдори эканини айтишган.

Ҳуқуқларингиз бузиляптими, деган саволга донецкларнинг 57 фоизи ўз ҳуқуқлари пой-мол этиляпти, деб ҳисобламасликларини билдиришган.
XS
SM
MD
LG