Линклар

Қрим татарларининг фахрий етакчиси Мустафо Жамилев ўз ватани бўлмиш Қрим ярим оролига кираётганида Россия чегарачилари тарафидан ўтиш назорат пунктида бир соат ушлаб турилди.

Жамилев Қрим татарлари мажлиси раиси Рифат Чубаров билан бирга Киевдан Симферополга келаётган эди.

Қрим татарларининг икки лидери 19 апрел куни ўтиш пунктида бир соат ушлаб турлганидан сўнг Россия аннексия қилган Қрим ярим оролига киришларига руҳсат берилган.

Мустафо Жамилевни Симферополда Украина ва Қрим татарлари байроқлари тикилган ўттизта машиналар билан минглаб одам олқишлар билан кутиб олди.

Қрим татарларининг ҳар икки лидери Россия аннексиясини тан олмасликларини таъкидлашган.
XS
SM
MD
LG