Линклар

Покистонда рўй берган автоҳалокатда ўнлаб одам нобуд бўлди


Покистон жанубида жойлашган Карачи шаҳрига кетаётган йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетгани оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлди.

Расмийлар 20 апрель куни Синдҳ вилоятида рўй берган ҳалокат сабаблари ўрганилаётганини билдирди.

Хабарларга кўра, воқеада 36 одам нобуд бўлган, 20 дан зиёд одам жароҳат олган.

Полиция ходими Зиё Сумрога кўра, ҳалокат пайтида жароҳат олган одамлар воқеа жойига яқин касалхонага олиб борилган.

Полиция ходими бир неча йўловчи оғир аҳволда бўлгани боис қурбонлар сони кўпайиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Айрим хабарларга кўра, авария содир бўлган жойда қурилиш ишлари олиб борилаётганган ва автомобил йўлининг бир йўналиши ёпиқ бўлган.
XS
SM
MD
LG