Линклар

logo-print

Яманда ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик шифокор озод этилди


Ямандаги касалхонадан 13 апрель куни ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик шифокор озод этилди.

Исми ошкор қилинмаган ўзбекистонлик шифокор Мариб вилоятида яшовчи қабила воситачилари уни гаровга олган қабила вакиллари билан музокара олиб борганидан сўнг шанба куни озод бўлди.

Яман расмийлари ўзбекистонлик шифокор воситачиларга топширилган ва у пойтахтдаги касалхонага олиб келинганини маълум қилди.

18 апрель куни Яман Ички ишлар вазирлиги ўзбекистонлик 57 яшар шифокор Мўмин Солиевни Серваҳ туманидаги Ал-Тўайман қабиласининг одамлари олиб қочганини тасдиқлаган эди.

Яманда хориж фуқароларининг ўғирлаб кетилиши воқеси тез-тез учрайди.

Жанггарилар ва қабила вакиллари қамоқдаги яқинларини озод қилиш мақсадида ёки давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар яхшиланиши талаби билан ҳукуматга босим ўтказиш учун хориж фуқароларини ўғирлаб кетади.
XS
SM
MD
LG