Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:31

Эроннинг Бош музокарачиси: Аракдаги атом реактори масаласи “деярли ҳал бўлган”


Эроннинг ядровий дастури бўйича Бош музокарачиси А.А.Солиҳий.
Эроннинг ядровий дастури бўйича Бош музокарачиси А.А.Солиҳий.
Эрон ўзининг оғир сувда ишлайдиган атом реактори фаолиятини тўхтатиш ишлари тугатилгани ва олти етакчи давлат ҳамда Эрон ўртасидаги музокараларда бу масала ҳал бўлишига ишонч билдирди.

19 апрель куни Эроннинг Бош музокарачиси Али Акбар Солиҳий Эрон плутоний ишлаб чиқаришни камайтириш учун Аракдаги атом реактори қайта жиҳозланишини маълум қилди.

Солиҳий АҚШ, Британия, Россия, Франция, Хитой ва Германия вакиллари билан ноябрь ойида эришилган муваққат келишув доирасида Теҳрон ўзининг бойитилган уранини суюлтиргани ва унинг даражаси пасайтирилганини қўшимча қилди.

Ал-Алам телевидениесига берган интервьюсида Солиҳий бу билан Арак реактори масаласи “деярли ҳал бўлгани”ни урғулади.

Эрон ўзининг ядровий дастури борасида якуний келишувга эришиш учун дунёнинг олти етакчи давлати билан Вена шаҳрида музокаралар олиб бормоқда.

Муваққат келишувнинг муддати жорий йил июль ойида тугайди.
XS
SM
MD
LG