Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:09

Испания Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади


Испания Қироллиги Ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Гарсия-Маргальо якшанба куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Испания Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон расмийлари билан сўзлашуви чоғида икки томонлама алоқаларни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши, шунингдек, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Ташриф давомида Ўзбекистон-Испания тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режаланган.

Хосе Мануэль Гарсия-Маргальо 2009 йил июлида Ўзбекистонга келган.

Ўзбекистон ТИ вазири Абдулазиз Комилов 2013 йил ноябрь ойида Испанияга ташриф буюрган.

Ўзбекистон Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида қатнайдиган "Талго" тезюрар поезларини Испаниядан сотиб олган.

2014 йил февралида Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари делегацияси C-295 русумидаги учқич имкониятлари билан яқиндан танишиш мақсадида Испанияга сафар қилган эди.
XS
SM
MD
LG