Линклар

Шошилинч хабар
04 май 2024, Тошкент вақти: 22:34

Туркиядан чиқариб юборилган озарбайжонлик таниқли журналист Бокуда қўлга олинди


Туркиядан депортация қилинган озарбайжонлик таниқли журналист Рауф Мирқодиров 19 апрель куни Боку аэропортига етиб келганида ҳибсга олинди.

20 апрель куни Мирқодировнинг адвокати Фауд Агаев Озарбайжон Бош прокуратураси журналистни давлатга ҳиёнат қилганлик, яъни, жосусликда айблаётганини маълум қилди.

Адвокатга кўра, Мирқодиров Миллий хавфсизлик вазирлиги ҳибсхонасига сақланмоқда ва адвокатлар 22 апрелгача у билан учраша олмайди.

Россиянинг “Зеркало” газетаси мухбири бўлган Рауф Мирқодиров сўнгги йилларда Анқара шаҳрида яшаган пайтида Туркия ва Озарбайжон раҳбариятини танқид қилувчи мақолалар ёзган.

“Зеркало” газетаси Туркия ҳукуматини Мирқодировнинг аккредитациясини ҳеч бир сабабсиз бекор қилиб, уни мамлакатдан чиқариб юборганини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG