Линклар

Украина шарқида содир бўлган тўқнашувда Киев ва Москва бир-бирини айблаётир


Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 20 апрель куни Славянск шаҳри яқинидаги назорат-ўтказиш масканида содир бўлган отишмада камида уч киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳати олган.

Россия давлат оммавий ахборот воситалари эса ҳодиса чоғида беш киши, шу жумладан, уч нафар россияпараст фаол ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳужумда Украинадаги “Ўнг қанот сектори”ни айблади. Украина хавфсизлик хизмати эса бу ҳужумда Украинадаги биронта ҳам ташкилот иштирок этмаганини билдириб, уни ёт одамлар томонидан уюштирилган “провокация” ўлароқ баҳолади.
XS
SM
MD
LG