Линклар

logo-print

Бағдод университетига ҳужумда беш киши нобуд бўлди


Самава шаҳрида якшанба кунги ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди.

Самава шаҳрида якшанба кунги ҳужум оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 8 киши яраланди.

Бағдоддаги университетга жанггарилар томонидан уюштирилган ҳужумда камида беш киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд одам тан жароҳати олди.

Ироқ расмийларининг маълум қилишича, худкуш террорчи ўзини Имом Козим номли университет остонасида портлатиб юборган, муҳтамалан ҳужум гуруҳи бўлган бошқа уч жанггари полициячилар томонидан отиб ўлдирилган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Бағдод жанубий-шарқидан 370 километр нарида жойлашган Самава шаҳрида ичига бомба ўрнатилган икки автомобиль портлаши оқибатида эса етти киши нобуд бўлган, саккиз киши яраланган.

Парламент сайловлари санаси яқинлашгани сайин Ироқда зўравонлик тобора кучайиб бормоқда. Мазкур сайловлар шу йилнинг 30 апрелига белгиланган.
XS
SM
MD
LG